Навоийда симёғочга чиққан йигит ток уришидан ҳалок бўлди

Навоийда симёғочга чиққан йигит ток уришидан ҳалок бўлди

Ижтимоий тармоқларда Навоий вилоятининг Навбаҳор туманида симёғочда юқори кучланишли ток урган йигит ҳалок бўлгани ҳақида видео тарқалди.

«Навоий ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» АЖ ахборот хизмати нохуш ҳодисани тасдиқлади.

Қайд этилишича, фожиа жорий йилнинг 1 август куни соат 09:30 атрофида содир бўлган.

Навбаҳор тумани Янгийўл маҳалласи Оқтом кўчасида О.А. симёғочга электр қурилмаларни эксплуатация қилиш учун чиқиб, ток уриши оқибатида ҳалок бўлган.

Аниқланишича, О.А. электр қурилмаларни эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидалари талабларини бажармаган ва ўзбошимчалик билан тармоқни ўчирмасдан симёғочга чиққан.

Тармоқ «Янгиқўрғон» подстанциясидан чиқувчи 10 киловаттли Охунбобоев шохобчасига уланган трансформатордаги автоматга уланган. Техник ҳолати ҳозирги кунда қониқарли аҳволда бўлган.

Шу билан бирга, ҳодиса жойи ходимлар томонидан ўрганилганда хавфсизлик техникаси ва электр ускуналарни эксплуатация қилиш қоидаларидан четга чиқиш ҳолатлари аниқланмаган.