Навоийда темир йўл кесишмасидан ўтмоқчи бўлган «Cоbаlt» тўсиққа урилиб ёниб кетди

Навоийда темир йўл кесишмасидан ўтмоқчи бўлган «Cоbаlt» тўсиққа урилиб ёниб кетди

Навоий вилоятида поезд яқинлашаётгани сабабли ёпилаётган темир йўл кесишмасидан ўтиб кетишга уринган «Cobalt» автомобили кесишманинг кўтарилувчи темир мосламасига урилиб ёниб кетди. Бу ҳақда «Севимли» телеканалининг «Замон» дастурида хабар берилди.


Маълум бўлишича, вилоятнинг «Қизилтепа» ва «Қуйимозор» темир йўл бекатлари оралиғида жойлашган йўл кесишмасида 28 ёшли йигит «Cobalt» автомобилида кесишмадан ўтиб кетмоқчи бўлан. Бироқ ҳайдовчи кесишмадаги кўратилувчи темир мосламаси ёпилаётган вақтида унга бориб урилган. Оқибатда унинг машинаси ёниб кетган.