Навоийда йигит севгилиси ва уни хушторини пичоқлаб қўйди

Навоийда йигит севгилиси ва уни хушторини пичоқлаб қўйди

Халқимизда “Яхши ошини ер, ёмон бошини” деган нақл бор. Қилмишининг оқибатларини бир зум ўйлаб ўтирмай йўлидан адашдими, чорасизликка тушиб қолиши аниқ. Навоий вилоятидан махсус мухбиримиз Ширингул Асоева рашк сабаб жиноятга қўл урган йигит ҳақида хабар бермоқда.

Хою ҳавасга берилиб, ғурурини поймол қилган карманалик 25 ёшли Х.Д. Навоий шаҳрида ижарада турган, турмушидан ажралган 1 нафар фарзанди бор Х.Н. билан тадбиркорлик фаолияти сабаб танишиб, яқиндан муносабатда бўлиб келган. Ўрталаридаги келишмовчилик сабаб бироз вақт кўринмай кетган Х.Н. энди бошқа-оилали хатирчилик тадбиркор А.Ж. билан танишиб учраша бошлайди. 

Кунларнинг бирида Х.Н.нинг янги таниши А.Ж. билан кўчада гаплашиб турганини кўрган Х.Д.нинг фиғони фалакка чиқади. Алдов қурбонига айланган Х.Д. аччиқ алам ва “рашк” туфайли унинг уйига бориб Х.Н. ва А.Ж.ларнинг қорин соҳасига ўткир ошхона пичоғи билан тан жароҳати етказади.

 Мазкур ҳолат юзасидан  Х.Д.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.