Навоийда йўқ рейсга билет сотгани айтилмоқда

Навоийда йўқ рейсга билет сотгани айтилмоқда

Қайд этилишича, 2021 йилнинг 8 ноябрь куни тушдан кейин Россиянинг IFly авиакомпанияси томонидан Навоий–Москва ва Навоий–Санкт-Петербург йўналишлари бўйича парвоз қилиш ниятида 200 нафар йўловчи Навоий халқаро аэропортига келган. Бироқ бу рейслар жадвалда бўлмаган.

Йўловчиларнинг сўзларига кўра, улар авиачипталарни "Восток Бухоро" компаниясининг Самарқанд, Бухоро ва Урганч шаҳарларида жойлашган турли филиалларидан харид қилган.

Навоий аэропорти ходимлари чипталарни сотган компания билан боғланиб, йўловчиларга керакли маълумотларни етказишни ва вазиятни бартараф этишни талаб қилган. Компания вакиллари барча йўловчиларга чипта пуллари қайтарилишини маълум қилган.