Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








Навоийда ЙПХ ходимини калтаклаган фуқаро қўлга олинди
23.01.2022 14:56,  
186

2022 йил 22 январь куни соат 12:20 ларда, Навоий вилояти, Навбаҳор тумани ҳудудидан ўтувчи А-379 автомобиль йўлининг 3-километрида ЙПХ ходими Д.Тошов томонидан "Matiz" русумли автомобиль ҳайдовчиси тўхтатилган. Текширув давомида ҳайдовчи йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланиши, унинг ёнида кунлик йўл варақаси мавжуд эмаслиги маълум бўлган. Шундан сўнг, ЙПХ ходими томонидан ҳайдовчига нисбатан маъмурий баённома тузилиб, автомобиль вақтинча сақлаш учун жарима майдонига олиб кетилаётган вақтда, ҳайдовчи, 1993 йилда туғилган А.Т. ЙПХ ходимига фаол қаршилик кўрсатган ва тортишувли вазият юзага келган.

Навоий вилоятида ЙПХ ходимининг ўз хизмат вазифасини бажаришига қаршилик кўрсатиб, турли уятли сўзлар билан ҳақоратлаган фуқаро А.Т.га нисбатан Навбаҳор туман прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 140-модда (ҳақорат қилиш)си 3-қисми "а" банди ҳамда 219-модда (ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш)си 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ушбу фуқаро Ўзбекистон Республикаси Жиноят Процессуал Кодексининг 221-моддаси тартибида ушланган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан