Навоийдаги цехда ишчи тириклай ёниб кетди

Навоийдаги цехда ишчи тириклай ёниб кетди

Бугун, ижтимоий тармоқларда Навоий вилоятидаги заводлардан бирида ёнғин содир бўлаётгани акс этган хабарлар тарқалди.

 

Ушбу ҳолат кеча 7 июнь куни тахминан соат 15:52да Навоий вилояти Кармана тумани, “Боғишамол” МФЙ ҳудудидаги “Zarafshon Golden Grооp” МЧЖга қарашли оҳак ишлаб чиқариш цехида технологик жараённинг бузилиши натижасида ёнғин келиб чиққан.

Маълум бўлишича, ушбу ҳодиса оқибатида корхонанинг бир нафар ишчиси воқеа жойида ҳалок бўлган. Шунингдек, ёнғин жоийда бўлган бир нафар ФВВ ходими куйиш тан жароҳати билан РШТЁИМ Навоий вилояти филиалига ётқизилган.