Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Навоийдаги қамоқхонада маҳкум ўз жонига қасд қилмоқчи бўлди
9.02.2022 14:13,  
213

Навоий вилоятидаги 36-сон манзил колониясида маҳкум ўзи жонига қасд қилмоқчи бўлди. 

Маълум бўлишича, тармоқларда бу бўйича маълумот тарқатилиб, унда Умид исмли маҳкум Лочин исмли ходим томонидан тазйиққа учрагандан сўнг шу ишни қилгани айтилган. ИИВ ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти бу бўйича изоҳ берди. Унда айтилишича, Умид қамоқхонада қонунга зид равишда сенсорли смартфон телефондан фойдаланиб ўтирганда ходимлар кўзига тушиб қолган. Шундан сўнг ходимлар ундан телефонни олган ва маҳкум ёнига шерикларини чақириб, ходимлардан телефонни қайтаришни сўраган. Ушбу ҳодисадан кейин Умид пичоқ ва тили остидаги лезвия билан бўйини ҳамда билагини кесиб ташлаган.

Ушбу иш судда атрофлича ўрганилган ва суд қарорига кўра Умид жазонинг қолган қисмини ёпиқ турдаги колонияда ўташи белгиланган. Суд жараёнида Умид ходимга туҳмат қилганини ва бошқаларнинг ундови билан ўзига жароҳат етказганини тан олган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан