Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Навоийлик аёл уйсиз қолган қизни фоҳишалик қилишга мажбурлади
23.02.2021 08:41,  
454
 
Навоий вилоятида яшовчи 29 ёшли Зарина З. таниши 19 ёшли Рохатой Ў.нинг бошпанасиз ва моддий жиҳатдан қийналиб қолганлигидан фойдаланиб, унга ўзи билан бирга яшаши ҳақида айтиб, ўзи вақтинча истиқомат қилиб келадиган уйга олиб келиб, у билан яшашини таклиф қилиб, шу йўл орқали фуқаролик паспортини қўлга киритиб, ўзига моддий жиҳатдан қарам бўладиган вазиятни юзага келтириб, моддий манфаат кўриш мақсадида, уни эркаклар билан жинсий алоқа қилишга мажбурлаб келаётганлиги юзасидан 2021 йилнинг 10 февраль куни вилоят ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-тадбир давомида, Навоий шаҳрида жойлашган «Гумбаз» номли кафеда тадбирга шартли равишда мижоз сифатида жалб қилинган шахсга Рохатой Ў.ни 400.000 сўм эвазига 3 кун муддатга жинсий алоқа қилиши учун сотган вақтида, Зарина З., тадбир иштирокчилари томонидан ушланиб, 400 000 сўм пуллар ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Навоий вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Зарина З.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 135-моддаси 2-қисми «г» банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Дастлабки тергов жараёнида, Зарина З. айбланувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилиниб, унга нисбатан «қамоққа олиш» тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан