Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Навоийлик "TikToker" беш кундан кейин қотилга айланмоқчи.Сабаби...
5.06.2021 08:22,  
591

Бугун, 4 июнь куни Интернет ижтимоий тармоғининг “Tik Tok” каналида Навоий вилояти Навбахор тумани Навкар махалласи Навкар кўчаси 60-уйда яшовчи Эргашов Камолиддин Абдижабборович бир нуча кундан сўнг қотилга айланиши ҳақида чиқиш қилган. Ҳолат юзасидан Навоий вилоят ИИБ ўрганиш олиб борди.

Фуқаро ўзининг чиқишида:

“Интернетда қонунга қарши Президентга қарши чиққанларни кўрсам айтардимда, нима учун булар қўрқмас екан деб ўйлардим, одам мажбур бўларкан шахсан ман гдета бир беш кун вақтим қолди, яқинда қотилга айланиб қамаламан, сабаби қизимга сўз бердим ман тирик бўлсам сени хеч ким мендан олиб кетолмайди деб бу қизчамга сўз бердим, ман тирик бўлсам қизимни хеч ким мандан ололмайди, яқинда қотилга айланаман беш кун қолди, беш кун ким қизиқса манга ёзишии мумкин 93-312-91-97 ким кўргиси келса келсин қотилликни беш кундан кейин қотил бўламан хайр Тик Ток омад хаммага” номли видеомурожаати тарқалди. 

Ушбу видеолавҳани ўрганиш давомида видеодаги лавҳа 2021 йилнинг 4 июнь Навбахор тумани Навкар махалласи Навкар кўчаси 60-уйда Эргашов Камолиддин Абдижабборович томонидан чиқарилганлиги  аниқланди: 

 Ушбу видеомурожаатни ўрганиш давомида, фуқаро К.А.Эргашовнинг собиқ турмуш ўртоғи Ш.З 2020 йилнинг 13 декабрь куни ўзаро оилавий келишмовчилик сабабли К.А.Эргашов билан жанжаллашиб ўзининг туғилган жойи Нурота тумани Эшонсудур қишлоғига отасининг уйига кетиб қолганлиги, қизи Ф.Л отасининг қўлида қолганлиги сабабли фуқаролик ишлари бўйича Навбахор туманлараро судига ажрим ва фарзандини ўзида олиб қолиш мақсадида ариза билан мурожаат қилганлиги, 2021 йилнинг 02 июнь куни Фуқаролик ишлари бўйича Навбахор туманлараро судининг хал қилув қарори асосида Ф.Л онаси Ш.З га олиб бериш бўйича суднинг хал қилув қарори чиққанлиги, қарордан норози бўлган Эргашов Камолиддин Абдижабборович 2021 йилнинг 4 июнь куни ўз яшаш хонадонида спиртли ичимлик истеъмол қилиб, маст ҳолатда Интернет ижтимоий тармоғининг “Tik Tok” номли оммабоп каналида видеомурожаат йўллаганлиги маълум бўлди. 

Мазкур холат юзасидан Навбахор туман ҳокимлиги, туман прокуратураси, ИИБ хамда бошқа мутасадди ташкилотлар томонидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда. Шу ўринда эслатиб ўтамиз, мамлакатимизда қонун устуворлиги ва шахс дахлсизлиги мустаҳкам таъминланган. Ички ишлар ва прокуратура ходимлари ҳолатни тўлиқ назоратга олишган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан