Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Наврўз байрами ва қўшимча дам олиш кунларида тиббиёт муассасалари туну кун ишламоқда
22.03.2022 19:14,  
14

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати хабар беришича, вазирликда байрам кунлари тиббиёт муассасалари фаолиятини мувофиқлаштириб бориш мақсадида штаб фаолият кўрсатмоқда. 

Байрам ва қўшимча дам олиш кунларида қуйидаги даволаш-профилактика муассасаларида 40 минг нафар тиббиёт тизими ходими навбатчилик асосида аҳолига хизмат кўрсатмоқда:

995 та оилавий поликлиника,
858 та оилавий шифокор пункти,
туман, вилоят ва республика миқёсидаги барча шифохоналар,
ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари, 
тиббиёт олий ўқув юртлари клиникалари.

Шунингдек:

 Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази, унинг ҳудудлардаги 13 та филиали ҳамда 180 та аҳоли пунктида жойлашган субфилиалларида 24 соат давомида навбатчи шифокор ва ҳамширалар фаолият юритмоқда. Ушбу муассасалар зарур дори-дармонлар билан таъминланиб, захира ўринлари яртилган.

Мамлакатимиз бўйлаб 2861 та тез тиббий ёрдам бригадаси аҳолидан бўладиган чақириқлар учун доимо шай ҳолатда.  

Бундан ташқари, 238 та туғруқ муассасаси ҳам узлуксиз иш олиб бормоқда. 

Санитария-эпидемиололгия хизматининг марказий аппарати ва  ҳудудлардаги 14 та бошқарма ҳамда 203 та аҳоли пунктида жойлашган бўлимларида ҳам 24 соат давомида 200 нафардан зиёд навбатчи шифокор, қарийб 200 нафарга яқин врач-лаборант ва ёрдамчи ходимлар ўз фаолиятини давом эттирмоқда. 

Соғлиқни сақлаш вазирлиги байрам ва дам олиш кунларида узлуксиз меҳнат қилаётган барча  тиббиёт ходимларига ўз миннатдорлигини билдиради.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан