АҚШдаги элчихонамизнинг маълум қилишича, АҚШ ва Канаданинг асосий диққатга сазовор жойи, дунёга машҳур Ниагара шаршараси 1 сентябрь куни Ўзбекистон Мустақиллигининг 30 йиллиги шарафига байроғимиз рангларида ёритилади.
Бу ноёб тадбирни ташкил этиш бўйича келишувга 27 август куни АҚШдаги дипломатик миссиямиз (Канадада ҳам аккредитациядан ўтган) Ниагара шаршараси маъмуриятининг раҳбарияти билан эришган.
Элчихонанинг маълум қилишича, байроғимиз рангларидаги Ғарбий ярим шардаги энг кучли шаршарани 1 сентябрь куни маҳаллий вақт билан соат 22:30 да (Тошкент вақти билан 2 сентябрь соат 7:30да) жонли эфирда ҳавола орқали томоша қилиш мумкин.
АҚШ ва Канадада яшовчи ватандошларимиз ушбу тадбирни сайтдаги анкетани тўлдириб, тўғридан-тўғри томоша қилишлари мумкин бўлади.
Ниагара шаршарасининг Ўзбекистон байроғи ранглари билан ёритилиши 15 дақиқа давом этади.