Вазир тунги комендантлик соати давом эттирилиши учун фавқулодда ваколатдан қонуний равишда фойдаландими ёки йўқми? Нидерландия суди шу масалани ҳал қилиши кутилмоқда.
Гаага шаҳридаги Aпелляция суди ҳукуматнинг мазкур ҳолат юзасидан берган шикоятини кўриб чиқишни бошлади. Зеро, ўтган ҳафта бошидан комендантлик соати бекор қилиниши керак эди.
Бинобарин, мамлакатда тунги комендантлик соати 2 мартга қадар давом этиши айтилмоқда. Кеча Парламентда депутатлар навбатчилик қисми текширувларни тўхтатмаслиги керак, деган хулосага келди. Яъни, суд қонуний тарзда қарор қабул қилди ва ҳар куни соат 21.00 дан 4.30 гача бўлган вақт мобайнида одамларнинг бемақсад харакатланишини чеклади. Қарорга кўра, энди тартибни бузганлар жаримага тортилиши мумкин.
Полиция сўнгги бир ҳафта ичида фуқароларга нисбатан қатъий чора кўрмаган, чунки вазият ноаниқ эди.
Бош вазир Марк Рюттенинг таъкидлашича, Голландиянинг аксарият сиёсий партиялари вирусга қарши курашиш учун зарур бўлган профилактик тадбирларни қўллаб-қувватламоқда.
Дарвоқе, сўровнома натижасида мамлакат аҳолисининг 60-75 фоиз қисми карантин қоидаларига риоя қилаётгани аниқланди.
18 февраль ҳолатига кўра, Нидерландияда COVID-19 билан касалланганлар миллиондан ошди, 15 минг 211 нафар бемор вафот этган.