Нигерда жангарилар қишлоққа ҳужум қилди, юздан ортиқ киши вафот этди

Нигерда жангарилар қишлоққа ҳужум қилди, юздан ортиқ киши вафот этди

Шанба куни Нигер ғарбий қисмидаги икки қишлоқда жангарилар ҳужуми натижасида тинч аҳолидан 100 киши ҳалок бўлди ва 75 киши жароҳатланди, дея хабар бермоқда РИА Новости.

Манбаларга кўра, ҳужум Мали билан чегара яқинидаги қишлоққа уюштирилган.

«Чома Бангуда (қишлоқ — таҳр.) 70 киши ва Зарумадарееда 30 кишига вафот этди. 75 киши ҳам жароҳатланган», — дея маълум қилди коммуна раҳбари Тондикивинди Алму Хассан.

Ҳужум президент сайловлари биринчи босқичининг дастлабки натижалари эълон қилинган куни содир бўлди. 

Euronews хабарига  кўра, ушбу террористик ҳужум «Боко харам» гуруҳи томонидан уюштирилган ва бу мамлакат тарихида энг катта оммавий қирғин эканлиги айтилмоқда.