Нигина Ўктамова ўзбекистонлик боксчи қизлар орасида Жаҳон чемпионига айланган илк спортчи бўлди

Нигина Ўктамова ўзбекистонлик боксчи қизлар орасида Жаҳон чемпионига айланган илк спортчи бўлди

Польшанинг Келсе шаҳрида бокс бўйича ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда.

-54 килограмм вазн тоифасида ҳаракат қиладиган Нигина Ўктамова финалга қадар етиб келди. Ҳал қилувчи баҳсда ўзбекистонлик боксчи украиналик Кристина Лакичукка қарши тўқнаш келди. Унда ҳакамлар қарорига кўра Ўктамова ғолиб деб топилди.

Шу тариқа Нигина Ўктамова ёшлар ўртасида Жаҳон чемпионлигини қўлга киритган ўзбекистонлик илк аёл боксчи бўлди.

Ушбу мусобақада -64 килограмм тоифасида ҳаракат қилган Моҳинабону Абдуллаева ҳам финалга чиқди. Финалда унга россиялик Азалия Аминева рақиблик қилди. Абдуллаева ушбу баҳсда ютқазиб қўйди ва кумуш медал билан чекланди.