Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Nike боғичи ўзи боғланадиган кроссовкаларни 720 доллардан сота бошлади
3.12.2016 14:43,  
9

Nike компанияси 1 декабрь, пайшанба куни боғичи ўзи боғланадиган HyperAdapt кроссовкаларини 720 доллардан сотишни бошлади, деб ёзади Дарё нашри. Уларни фақат Nike+ дастури орқали ва Nike’нинг Нью-Йоркдаги янги дўконидан олиш мумкин.

Бу шу билан боғлиқки, компания ритейлерларга боғлиқ бўлиб қолмасдан, истеъмолчиларга маҳсулотларни тўғридан-тўғри сотишга интилмоқда. Бундай савдоларни у 2020 йилгача икки баравар кўпайтириб, 16 миллиард долларгача етказмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, Nike фирмаси концепцияси «Келажакка қайтиб-2» фильмида тақдим этилган кроссовканинг реал версиясини март ойида тақдим этган эди.

Инсон товони махсус сенсорга тегиши билан оёқ кийимининг иплари ўз-ўзидан ҳаракатга келиб, боғланади. Кроссовка чеккасида иккита тугма бўлиб, улар боғланишни заифлаштириш ёки кучайтиришга хизмат қилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан