Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Нима учун аксар самолётлар Тинч океани устидан парвоз қилмайди? (видео)
25.12.2019 10:12,  
15690

Ушбу харитага диққат билан қаранг! Сиз Тинч океанини кўряпсиз. Ўнг томонда АҚШ, чапда эса Евросиё. Тасаввур қилинг, сиз АҚШдаги Лос-Анжелесдан Осиёда жойлашган Сингапурга учишингиз керак. Кўпчилигимиз учувчининг ўрнида бўлганимизда, тўғри чизиқ билан Тинч океани устидан учардик. Ахир бу йўл тез ва яқинк-у деймиз. Аммо сиз реал ҳаётда Лос-Анжелесдан Сингапурга учсангиз, унда сизнинг маршрутингиз икки карра узун бўлиб, Тинч океанини кесиб ўтмайди.

Нима учун Тинч океани ҳаммани бунчалик хавотирга солади ва самолётлар уни кесиб ўтишмайди? деган савол барчамизни ўйлантириши аниқ. Авиақатновлар ҳаётимизда бир нуқтадан иккинчи нуқтага тез етиб олиш учун аллақачон оддий ҳолга айланиб улгурган. Аммо сиз қанчалик ушбу транспорт туридан кўп фойдалансангиз ҳам, учувчи ва авиакомпания ходимлари биладиган баъзи сирларни билмаслигингиз мумкин. Келинг, ўша Тинч океанини кесиб ўтиш масаласига қайтсак.

Авваламбор, самолётлар ҳеч қачон бир нуқтадан иккинчи нуқтага тўғри чизиқ маршрути остида ҳаракатланмаслигини таъкидлашимиз лозим. Зеро, барчамиз мактабда геометрия дарсларидан биламизки, бир нуқтадан иккинчи нуқтага энг қисқа йўл, бу айнан тўғри чизиқ остидагисидир. Гап шундаки, хавода ҳам қуруқликдаги йўллар каби ўзининг йўллари ва йўл қоидалари мавжуд. Ушбу йўлларни профессионал тил билан айтганда, ҳаво йўлаклари яъни ҳаво коридорлари деб аталади.

Бу ҳаво йўлаклари ердан туриб диспетчерлар томонидан назорат қилинади. Барча авиқатновларни диспетчерлар махсус навигацион ускуналар ёрдамида йирик шаҳарларда жойлашган ихтисослашган марказдан туриб назорат қилиб турадилар. Самолётлар ўзининг йўналиши давомида бир манзилдан иккинчи манзилга айнан шунақа марказлар бўйлаб ҳаракатланадилар.

Шу ўринда учувчилар ёмон об-хаво шароитидаги зоналарни ҳам айланиб учиб ўтишлари мумкин. Шунинг учун самолётни бир нуқтадан иккинчи нуқтага учиш маршрутига диққат билан қарасак, ҳеч қачон тўғри чизиқ остида бўлмаслигини кўрамиз. Шуни айтиш жоизки, ушбу барча қоидаларнинг мавжудлиги бу парвозингизни максимал тарзда хавфсиз бўлиши учун ишлаб чиқилган.

Айнан шу сабабларга кўра, самолётлар Тинч океани устидан парвоз қилмайди. Юқорида айтганимиздек, авиация хавфсизлик нормалари асосида парвоз йўналишлари махсус марказлар бўйлаб ўтади. Масалан, парвозда самолётни двигателларидан бири ишдан чиқса, яъни фавқулодда вазият юз берган ҳолда, учувчиларда энг яқин аэропортлардан бирига етиб олишга имконият бўлиши керак. Табиийки, самолётни фавқулодда қўндириш учун Тинч океанида йирик аэропортлар мавжуд эмас.

Шундай қилиб, парвоз давомида фавқулодда вазият юз берса, самолёт ҳеч қаерга қўна олмаслиги мумкин. Айнан шу сабабларга кўра, агарда сиз Лос-Анжелесдан Сингапурга парвозингизни режалаштирган бўлсангиз, маршрутингиз Аляска, Шарқий Россия ҳудудлари, Япония, Хитой ва бошқа Осиё мамлакатлари орқали тузилган бўлади.

Йўловчиларни хавфсизлиги учун масофа икки баробар узун бўлиши, маршрутингиз давомида ҳар доим ҳар хил вазият юз берганда қўниш учун яқин атрофдаги қуруқликда аэропортлар бўлиши лозим. Лекин маълумки, ҳар қандай қоидага истисно ҳам бўлади. Яъни Тинч океанини кесиб ўтувчи бир нечта маршрут мавжуд экан. Буларнинг барчаси манабу кичкина нуқтанинг эвазигадир. Бу нуқтани пайқаш учун харитани катталаштирамиз. Бу Гавай оролидир. Америкаликлар суйиб дам оладиган ороллардан биридир.

Албатта, у ерда катта аэропорт мавжуд. Фақатгина ўша аэропорт мавжудлиги сабабли, Австралиядан Шимолий АҚШга учадиган самолётлар Гавай ороллари устидан Тинч океанини тўлақонли кесиб ўтади. Ушбу рейслар атиги бир нечтани ташкил этади. Қолган барча маршрутлар Тинч океанини кесиб ўтмай, аксинча, уни айланиб қуруқликлар устидан парвоз қилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан