Нишон туманида яна мактаб ўқувчиси ўзини осиб қўйди

Нишон туманида яна мактаб ўқувчиси ўзини осиб қўйди

22 март куни Нишон тумани Ойдин маҳалласида яшовчи, шу ҳудуддаги 18-мактабнинг юқори синф ўқувчиси ўзини осиб, ўз жонига қасд қилган. Бу ҳақда «Nasafnews» мухбири хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, 2022 йил 22 март куни соат 22:00ларда Нишон тумани «Ойдин» МФЙда яшаган, вояга етмаган Нишон тумани ХТБга қарашли 18-сонли мактабни 10-синфда ўқиган, 2005 йилда туғилган Х.Н. ўз жонига қасд қилган.

Қиз ўз яшаш уйининг ички хонаси устунларига арқон ип билан ўзини-ўзи бўйин соҳасидан осиб, воқеа жойида вафот этган.

«Nasafnews» манбасига кўра, марҳума қиз oила аъзолари ва қўни-қўшнилари билан жанжаллашмаган. Унинг руҳиятида ўзгариш бўлган.
 
Ҳозирда ҳолат юзасидан Нишон тумани прокуратураси терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказмоқда.

Эслатиб ўтамиз, шу йил 9 март куни ҳам Нишон туманидаги 21-мактабнинг юқори синф ўқувчиси ўзини дарахтга осиб, ўз жонига қасд қилганди.