Нишонда 50 ёшли йўл қурувчисини асфальт ишлари кетаётган вақтда «Некcия» босиб кетди. Марҳумнинг яқинлари айбдорларга тезроқ чора кўрилишини сўрамоқда (видео)

Нишонда 50 ёшли йўл қурувчисини асфальт ишлари кетаётган вақтда «Некcия» босиб кетди. Марҳумнинг яқинлари айбдорларга тезроқ чора кўрилишини сўрамоқда (видео)

Нишон тумани Ойдин маҳалласида яшовчи, 1971 йилда туғилдан С. И 2021 йилнинг 27 декабрь куни ЙТҲ қурбони бўлди.

Бу ҳақда хабар берган «Nasafnews» мухбирининг сўзларига кўра, вафот этган эркак Нишон тумани Йўлларидан фойдаланиш УК йўл бўлими ишчиси сифатида фаолият кўрсатган.

Маълум бўлишича, 2021 йил 27 декабр куни соат 19:00да Нишон тумани Ширинобод МФЙда яшовчи П.Т ўзининг бошқарувида бўлган «Некcия» русумли автомашинада тезлик билан ҳаракатланиб келиб, асфальтлаштириш ишларида иштирок этаётган фуқаро С.И.ни уриб кетган. С.И. олган тан жарохати оқибатида воқеа жойида вафот етган.

«Nasafnews» мухбири билан суҳбатда бўлган марҳумнинг яқинлари айбдорларга тезроқ чора кўриш кераклигини айтмоқда.

Воқеанинг қолган тафсилотларини мазкур видеорепортажда томоша қилинг.