Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








Nissan автомобилнинг тўсиқ билан тўқнашувдан автоматик равишда қоча оладиган тизимини яратмоқда
25.04.2022 20:50,  
50

Япониянинг Nissan Motor корпорацияси автомобилнинг бошқа машина, пиёда ва бошқа тўсиқлар билан тўқнашувдан ўзини олиб қочадиган комплекс автоматик тизим яратаётгани ҳақида хабар тарқатди.

Ушбу лойиҳа жорий ўн йиллик ўрталарида ниҳоясига етказилади, 2030 йилга келиб эса мазкур қурилма билан Nissan маркасида чиқаётган барча машиналар жиҳозлантирилади, дейилади компания тарқатган хабарда.

Корпорациянинг Йокосука шаҳридаги полигонида журналистларга мазкур тизим ўрнатилган машина намойиш қилинди. Журналистлар кўз ўнгида машина ўзига қараб ҳаракатланаётган бошқа машинадан мустақил равишда қочди ва йўлга тизилиб олаётганда қаршисидан чиқиб қолган пиёда ўрнини босувчи манекенни ҳам ўз вақтида пайқаб, уни ҳам айланиб ўтди. Бунинг учун машина автомобиль арофидаги барча объектларни қайд қилиб борадиган сенсорлардан фойдаланади ва 300 метр атрофидаги тўсиқларни аниқлай олади.

Айни пайтда тадқиқот ишлари қурилмани янада кичрайтириш ва унинг нархини арзонлаштириш устида олиб борилмоқда.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан