Нодирбек Абдусатторов «Мард ўғлон» давлат мукофоти билан тақдирланди

Нодирбек Абдусатторов «Мард ўғлон» давлат мукофоти билан тақдирланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан Польшанинг Варшава шаҳрида бўлиб ўтган шахмат бўйича жаҳон чемпионатида ғолибликни қўлга киритган ва мазкур спорт турининг рапид йўналишида жаҳоннинг энг ёш чемпиони сифатида эътироф этилган Нодирбек Абдусатторов «Мард ўғлон» давлат мукофоти билан тақдирланди ҳамда Президентимиз кўрсатмаси билан унга Тошкент шаҳрида 2 хонали хонадон совға қилинади.

Олдинроқ, давлатимиз раҳбари Санкт-Петербургдаги саммитдан Тошкентга қайтаётган самолётда тезкор шахмат бўйича жаҳон чемпионатини катта қизиқиш билан онлайн кузатиб борганлиги тўғрисида хабар берган эдик.