Ногиронлиги бўлган шахсларни қайта рўйхатга олиш ишлари 2022 йил февраль ойига қадар якунланади

Ногиронлиги бўлган шахсларни қайта рўйхатга олиш ишлари 2022 йил февраль ойига қадар якунланади

Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлигида  Ногиронлиги бўлган шахслар ишлари бўйича идоралараро кенгайтирилган видеоселктор бўлиб ўтди.

Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги 
ахборот хизматининг хабарига кўра, йиғилишда ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳаётини янада яхшилаш, хатлов ишини бошлаш, уларнинг рўйхатини шакллантириш ҳамда баъзага жойлаш бўйича ҳар бир вилоят ва туманларда махсус штаб тузиш ҳақида алоҳида кўрсатма берилди. 

Тизимдаги энг муҳим вазифалардан бири – хатлов. 2022 йилнинг январь ойида Республика бўйлаб ишчи гуруҳ ўз фаолиятини бошлаши, сифатли ва аниқ иш олиб бориши кераклиги таъкидланди.

Туман тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлими бошлиғи,  тиббий-ижтимоий экспертиза инспекцияси раиси билан уюшган ҳолда маҳаллабай ишлашни йўлга қўйиши, уйма-уй юриб, маҳалла раиси ва ҚВП, ОП ходимлари билан ногиронлиги бўлган шахсларни қайта рўйхатга олиши ва бу ишни 2022 йилнинг февраль ойига қадар тугатиш зарурлиги белгиланди.