Ноқонуний ов милтиғи ҳужжатлаштириб олинди

Ноқонуний ов милтиғи ҳужжатлаштириб олинди

Самарқандда жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш бўйича "Зарбдор ойлиги" эълон қилинди.

2021 йил 22 февраль куни Нарпай туман ИИБ ходимлари  томонидан, Нарпай тумани “Чархин” маҳалласида яшовчи Б.Ш. нинг яшаш хонадони  кўздан кечирилганда, уйидаги ёғоч болорлар орасидан “ИЖ” русумли, 16 калибрли, ов қуроли ҳамда 23 (йигирма уч) дона гильзаларни ноқонуний сақлаб келаётгани аниқланиб, тегишли тартибда ҳужжатлаштирилди.

Ҳолат юзасидан терговга қадар суриштириб ишлари олиб борилмоқда, дея хабар бермоқда Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати.