Носозлик юзага келди: эртага Юнусобод деҳқон бозори атрофи ёпилади

Носозлик юзага келди: эртага Юнусобод деҳқон бозори атрофи ёпилади

Юнусобод тумани, Юнусобод деҳқон бозори қаршисида диаметри 1400 мм бўлган сув қувурида юзага келган носозлик туфайли, 4-апрель 10:00 дан 24:00 гача авария тиклаш ишлари амалга оширилади. 

Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати хабарига кўра, шу муносабат билан,  мазкур ҳудудда йўл транспорти воситалари ҳаракати чекланади.  

Қуйида вақтинча транспорт воситалари ҳаракати йўналиши кўрсатилган.