Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Нукус, Бухоро, Наманган, Самарқанд, Гулистон ва Урганч шаҳарларида IT Park ташкил этилади
24.01.2020 12:17,  
256

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Парламентга Мурожаатномаси давом этмоқда.

Шавкат Мирзиёев жорий йилда “рақамли иқтисодиёт”ни ривожлантириш бўйича туб бурилиш қилиш кераклигини таъкидлади:

"Биринчи навбатда, қурилиш, энергетика, қишлоқ ва сув хўжалиги, транспорт, геология, кадастр, соғлиқни сақлаш, таълим, архив соҳаларини тўлиқ рақамлаштириш лозим.

Шунингдек, “Электрон ҳукумат” тизимини, амалга оширилаётган дастурлар ва лойиҳаларни танқидий қайта кўриб чиқиб, барча ташкилий ва институционал масалаларни комплекс ҳал этиш зарур.

Тошкент шаҳрида замонавий инфратузилмага эга бўлган “АйТи-парк” барпо этилмоқда. У ҳозирданоқ, ўзининг дастлабки натижаларини бера бошлади.

Бундай “АйТи-парк”лар – Нукус, Бухоро, Наманган, Самарқанд, Гулистон ва Урганч шаҳарларида ҳам ташкил этилади.

Соҳа учун юқори малакали мутахассислар тайёрлаш мақсадида, хорижий ҳамкорларимиз билан биргаликда “1 миллион дастурчи” лойиҳасини амалга ошириш бошланди.

Шунингдек, таълимнинг барча босқичларида халқаро андозаларга тўлиқ жавоб берадиган, ахборот технологиялари жорий этилиши шарт.

Ўтган йили барча шаҳар ва туман марказларини юқори тезликдаги Интернетга улаш ишлари якунланганини ҳисобга олиб, яқин 2 йилда барча қишлоқ ва маҳаллаларни ана шундай тезкор интернет билан таъминлашимиз керак.

Ҳозиргача 7 мингдан ортиқ соғлиқни сақлаш, мактабгача таълим муассасалари ва мактаблар юқори тезликдаги интернетга уланган бўлса, кейинги 2 йилда яна 12 мингта муассаса тезкор интернетга уланади.

Бу вазифаларни кўзда тутган ҳолда, “Рақамли Ўзбекистон – 2030” дастурини ишлаб чиқишни икки ой муддатда якунлаш лозим.

Келгусида бу ишларни тизимли ташкил этишга бош-қош бўлиш учун Ҳукуматда – Бош вазир ўринбосари, вазирлик ва идораларда ҳамда ҳокимликларда эса – алоҳида ўринбосар лавозимлари жорий этилади.

Парламент илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида Ҳукумат, тармоқ ва ҳудудлар раҳбарларининг ҳисоботини мунтазам эшитиб бориши лозим”.

Мурожаатнома давом этмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан