Нукусда 21 ёшли қиз ўзини каналга ташлади

Нукусда 21 ёшли қиз ўзини каналга ташлади

Нукус шаҳрида 26 апрель куни 21 ёшли қиз ўзини каналга ташлади. Бу ҳақда Миллий гвардия ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, 26 апрель куни соат 08:30 ларда воқеа жойига етиб борган Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари томонидан Нукус шаҳри бўйлаб ўтган Дўстлик каналига ўзини ташлаган номаълум қиз сувдан қутқариб олинган. Қизга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, шаҳар тиббиёт бирлашмасига етказилган.

Дастлабки суриштирувлар мобайнида у Нукус шаҳрида яшовчи 2000 йилда туғилган фуқаро Д.Н. экани маълум бўлган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан шаҳар Ички ишлар бошқармаси томонидан суриштирув ишлари давом этмоқда.