Нукусда аёллар нега норозилик намойишига чиқди?

Нукусда аёллар нега норозилик намойишига чиқди?

Ижтимоий тармоқларда 27 май куни Нукус шаҳар Аллаяр Досназаров кўчасида бир гуруҳ фуқаролар йўлни тўсиб қўйгани акс этган видео тарқалди. Воқеа юзасидан Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги матбуот хизмати изоҳ берди.

Қайд этилишича, ўрганиш давомида Халқ банки Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳар банк хизматлар марказининг ва Пенсия жамғармаси Нукус шаҳар бўлимининг берган маълумотларига кўра, Ўзбекистон Президентининг 2020 йил 4 август кунги ПҚ-4797 сонли қарори асосида нафақа пулларини тарқатиш ёки бериш «Ижтимоий муҳофаза қилишнинг ягона реестри» ахборот тизимида носозликлар юзага келган.

Бу борада тегишли ташкилотлар томонидан ишлар олиб борилиб, техник носозликлар бартараф этилганлиги ва шу куннинг иккинчи яримида нафақа олувчиларнинг пластик ҳисоб рақамига ўтказиб берилганлиги аниқланди.