Нукусда ижарада яшаётган 4 нафар талаба, Янгийўлда бир оила ис газидан заҳарланди

Нукусда ижарада яшаётган 4 нафар талаба, Янгийўлда бир оила ис газидан заҳарланди

Қорақалпоғистон марказидаги кўп қаватли уйларнинг бирида ижарада яшаб келаётган Нукус давлат педагогика институтининг тўрт нафар талабаси (ҳаммаси қизлар) хонадонда ўрнатилган иситиш қозонхонаси қувуридан сизиб чиққан ис газидан заҳарланишди. Воқелик кеча эрталаб маълум бўлган.

20 ноябрь куни Янгийўл тумани Қовунчи маҳалла фуқаролари йиғини ҳудудида истиқомат қилувчи бир оиланинг беш нафар аъзоси (ота-она, уч нафар вояга етмаган фарзанд) ҳам яшаб келган уйнинг ошхонасида ис газидан заҳарлангани айтилмоқда.

Заҳарланганларнинг барчаси шифохонага ётқизилган. Вафот этганлар ҳақида маълумот йўқ.

Бош прокуратура матбуот хизматига кўра, ҳар икки ҳолат бўйича (маҳаллий прокуратура органлари  томонидан) терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.