Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Нукусда тирик чақалоқни ёриб кўрган шифокорларга ҳукм ўқилди
19.04.2022 08:48,  
607

Аввалроқ, Нукусда шифокорлар янги туғилган тирик чақалоқни ўликхонага бериб юборишгани ҳақида хабар бергандик.

Унда, патология бюроси ходимлари томонидан чақалоқнинг кўкрак қафасида анотомик кесма кесган вақтида чақалоқда ҳаётий белгилар аниқланган бўлсада, унга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилмаган ва перинатал маркази шифокорлари чақирилиб, чақалоқ қайтариб бериб юборилгани аниқланганди.
Ҳолат юзасидан 3 нафар шифокорга жиноят иши қўзғатилганди. Маълум қилинишича, айбланувчиларга суд ҳукми ўқилди.

Унга кўра, чақалоқларнинг реанимация бўлими бошлиғи лавозимида ишлаган А.Д. ва перинатал маркази неонатолог шифокори бўлиб ишлаган С.Р.га узил-кесил ўташ учун 2 йил муддатга чақалоқларга реанимацион ёрдам бериш фаолияти билан боғлиқ лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум этган ҳолда, А.Д.га 4 йил муддатга, С.Р.га 2 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

Шунингдек, патология-анатомия бюроси патология-анатом шифокори К.Г.нинг хатти-ҳаракатларида жиноят аломатлари мавжуд бўлмаганлиги боис айбсиз, деб топилиб, Жиноят-процессуал кодексининг 83-моддаси (реабилитация учун асослар) 2-бандига асосан оқланди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан