9 ноябрь соат 07-30 ларда Қашқадарё вилояти Қарши тумани, Боғдод маҳалласида яшовчи аёл Б.И., унинг 2 нафар фарзандлари ҳамда яшаш хонадонига меҳмонга келган 5 нафар қариндошлари яшаш уйи ошхонасидаги газ плитасини ёқиб, ухлаб қолиши натижасида ис газидан заҳарланиб, шифохонага ётқизилганлар. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи Ҳаёт Шамсиддинов хабар қилмоқда.
Шунингдек, 10.11.2019 йил соат 13-00ларда Нукус шаҳрида яшовчи фуқаро Е.А. ва унинг турмуш ўртоғи қўлбола усулда ясалган иситиш қозони ўчоғига уланган табиий газ угаридан (ис гази) заҳарланиб, вафот этганлар.
Иккала ҳолат юзасидан прокуратура органлари томонидан терговга қадар тешкирув ҳаракатлари ўтказилмоқда.
"Ҳурматли фуқаролар! Бундай кўнгилсиз ҳодисаларни олдини олиш мақсадида газ ускуналаридан ва иситиш мосламаларидан фойдаланишда ёнғин ва хавфсизлик талабларига қатъий риоя қилишингизни сўраймиз" дейилади хабарда.