Нур-Cултонда Нурсултон Назарбоевга ҳайкал ўрнатилди

Нур-Cултонда Нурсултон Назарбоевга ҳайкал ўрнатилди

Қозоғистон Республикасининг пойтахти Нур-Султон шаҳрининг янги боғида Қозоғистоннинг биринчи президенти, миллат лидери Нурсултон Назарбоевга ёдгорлик мажмуаси очилди.

Маросимда мамлакат президенти Қосим-Жомарт Токаев иштирок этди, деб хабар берди президент матбуот хизмати.

Аввалроқ 2020 йилнинг июль ойида Нур-Султондаги Миллий мудофаа университетида Назарбоевга ёдгорлик ўрнатилган эди.

Маълумот ўрнида айтиш керакки, 2019 йил март ойида Қозоғистон пойтахти расман Нур-Султон деб ўзгартирилди. Дастлаб, 1830 йилда казаклар турар жойи сифатида ташкил этилган шаҳар Акмолинск деб номланган. 1961 йилда у Целиноград деб ўзгартирилди. 1992-1998 йилларда шаҳар Оқмола деб номланди.

1997 йил декабрида Назарбоевнинг ташаббуси билан Қозоғистон пойтахти Олма-Отадан Оқмолага кўчирилди. 1998 йил май ойида эса Остона (қозоқ тилидан "пойтахт" деб таржима қилинган) деб ўзгартирилди.