Нурафшон шаҳар ИИБ бошлиғи автоҳалокат оқибатида вафот этди

Нурафшон шаҳар ИИБ бошлиғи автоҳалокат оқибатида вафот этди

Нурафшон шаҳар ИИБ бошлиғи, подполковник Наврўз Зокиржонович Омонбоев бугун вафот этди.

Наврўз Омонбоев эрталаб соат 04:30 атрофида "Кучлик" нефт база яқинида автоҳалокатга учрагани айтилмоқда.

Наврўз Омонбоев 1985 йил 21 март куни Зангиота туманида туғилган эди. У бир йилдан кўпроқ вақт давомида ушбу вазифада ишлаб келаётганди.