Нурафшон шаҳрида икки қаватли уй портлаб кетд

Нурафшон шаҳрида икки қаватли уй портлаб кетд

Бугун, 27 апрел куни соат 11:40да Тошкент вилояти Нурафшон шаҳрида, “Обод турмуш” МФЙда жойлашган икки қаватли уйда газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши содир бўлди. Бу ҳақда ФФВ хабар берди. 

Бунинг оқибатида бинонинг 2-қаватига жиддий зарар етган. Aфсуски, ҳодисада бир нафар фуқаро вафот этган. Мазкур ҳолатнинг табиий газнинг сизиб чиқишидан келиб чиққанлиги тахмин қилинмоқда.

Маълум қилинишича, айни дақиқаларда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қутқарувчилари воқеа жойида ишламоқда.