Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Нурафшонда 34,4 млрд сўмга ёдгорлик мажмуаси ва кутубхона қурилади
8.11.2021 16:41,  
143

Тошкент вилоятининг Нурафшон шаҳрида Зулфия Зокирова номидаги ёдгорлик мажмуасини қуриш ва унга туташ ҳудудни ободонлаштириш учун 28,4 млрд сўм йўналтириш режалаштирилмоқда. Шунингдек, Nurafshon Business City ҳудудида кутубхона қуриш учун 6 млрд сўм маблағ сарфланиши белгиланган. Вилоят ҳокими Даврон Ҳидоятовнинг 3 ноябрдаги фармойишида бу ҳақда сўз боради.

Ушбу мақсадларга маҳаллий бюджетининг жорий йил III чорак якуни шаклланган даромадлар режасининг орттириб бажарилган қисми ҳисобидан жами 34,4 млрд сўм (Марказий банкнинг 8 ноябрдаги курси бўйича 3,2 млн АҚШ долларидан ортиқ) маблағлар йўналтирилади.

Жамоатчиликнинг режалаштирилаётган харажатларни асослаш борасидаги талабларига жавобан, вилоят ҳокимлиги тушунтириш берди. Унда қайд этилишича, парк, ўйин ва пикник майдонлари, амфитеатр, терассали ва ёпиқ турдаги кафелар, фавворалар, ташриф буюрувчилар учун қулай ўриндиқлар ва яшил ҳудудлар, пиёдалар ва велосипедчилар учун қулай йўлаклар, болалар майдончаларидан иборат ушбу йирик мажмуа 2.97 гектар майдонда бунёд этилади.

Хабарда келтирилишича, меъморий ёдгорлик мажмуасини қуриш ташаббусини Шавкат Мирзиёев 16 октябрь куни Тошкент вилояти сайловчилари билан учрашув давомида вилоят ривожига доир кўплаб таклифлар қаторида илгари сурган эди.

Вилоят маъмурияти маълумотларига кўра, эълон қилинган тендерда ғолиб бўлган қурилиш корхонаси томонидан айни пайтда лойиҳалаштириш ишлари олиб борилмоқда.

Ҳокимликдан «Газета.uz»га аниқлик киритилишича, лойиҳа 2007 йил апрелда Қаршида рўйхатдан ўтган Qashqadaryo Maks Servis Qurilish хусусий корхонаси томонидан амалга оширилмоқда. Компаниянинг ягона муассиси Махрифат Бойматова Шодиевна, раҳбар — Баҳодир Шокир ўғли Юлдашев.

Вилоят маъмурияти хабарида келтирилишича, 1,1 гектар ер майдонида замонавий 3 қаватли кутубхона қурилиши режалаштирилган бўлиб, иншоот функционал зоналар ва компьютер ускуналари билан жиҳозланади.

Бундан ташқари, индивидуал ишлаш ва дам олиш учун коворкинг зоналари, тадбирлар ўтказиш, ижод билан шуғулланиш ҳамда қизиқарли интеллектуал ўйинлар ўтказиш учун махсус хоналар ажратилади.

«Давлат раҳбари ташаббуси билан қурилиши режалаштирилган ушбу иншоотлар вилоят аҳолиси, ёшлари ва меҳмонлари учун нафақат мароқли ҳордиқ чиқариш, балки маънавий-ахлоқий қадриятларни юксалтириш йўлида ҳам муҳим қадам бўлади», — дейилади хабарда.

«Ҳурматли журналист ва блогерларимиздан бу мавзудаги ахборотни тарқатишда тафсилотларга эътибор қаратишларини сўраймиз, — дея қайд этди ҳокимлик. — Қурилиш ишларининг бориши ва унга сарфланаётган маблағлар ҳақида жамоатчиликка қўшимча ахборот бериб борилади».

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан