Нурмат Отабеков: Ҳаво томчиси инфекциялари авж оладиган мавсум бошланмоқда

Нурмат Отабеков: Ҳаво томчиси инфекциялари авж оладиган мавсум бошланмоқда

Бугун АОКА залида Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Нурмат Отабеков иштирокида брифинг ўтказилди. Унда аҳолидан тушган савол ва мурожаатлар юзасидан жавоб қайтарилди:

— Микст-инфекция нима, тушунтириб берсангиз?

— Микст-инфекция — бир пайтнинг ўзида иккита инфекция, масалан, коронавирус+грипп, коронавирус+қизамиқ, коронавирус+парагрипп, коронавирус+ ўткир респиратор касалликларнинг бирга учраши. 

Ҳозирда ҳаво томчиси инфекциялари авж оладиган мавсум бошланмоқда. Табиийки, микст-инфекция ҳолатлари кузатилиши эҳтимоли юзага келади.