Нью-Йоркда портлаш юз берди

Нью-Йоркда портлаш юз берди

Портлаш Манхеттендаги транспорт станциясида юз берган. Ҳодисада бир нафар эркак жабрланган, деб хабар берди WTVR.

Нашр хабарига кўра, гумондор метро станциясига қўлбола бомба билан киришга уринган, аммо у тўхтатиб қолинган. Портлашни гумондор амалга оширганми ёхуд ҳуқуқ-тартибот органлари вакиллари — номаълумлигича қолмоқда.

АҚШ президенти Дональд Трамп портлаш юз берганидан хабардор этилган.

Сўнгги хабарларга кўра, қўлбола бомбани ишга туширган шахснинг исм-шарифи Акайед Улла эканлиги маълум бўлди.

3545