"Ньюкасл" бош мураббийлигига бир нечта англияликлар даъвогарлик қилишмоқда

Саудия Арабистони инвестиция фонди томонидан сотиб олинган клубда мураббий ўзгариши мумкин.

Хабарларга қараганда, Стив Брюс тез орада ишдан бўшатилиши мумкин. Қайд этилишича, агар бу воқеа рўй берса, англиялик мутахассис 8 миллион фунт миқдорида товон пули олади.

Манбага кўра, "Ньюкасл"нинг янги бош мураббийи бўлиш учун "Рейнжерс"дан Стивен Жеррард, "Брайтон"дан Грэм Поттер ва "Челси" дан кетганидан буён ишсиз юрган Фрэнк Лэмпард даъвогарлик қилади.