Ўзбек боксчиларининг жаҳон чемпионатидаги рақиблари маълум бўлди

Ўзбек боксчиларининг жаҳон чемпионатидаги рақиблари маълум бўлди

Бугун Россиянинг Екатеринбург шаҳрида бокс бўйича ҳаваскорлар ўртасида ХХ жаҳон чемпионати бошланади.

Жаҳон чемпионати баҳсларига қуръа ташлаш натижаларига кўра, мусобақада ватанимиз шарафини ҳимоя қиладиган чарм қўлқоп усталари номи аниқ бўлди.

-52 кг вазн тоифасида рингга кўтариладиган Рио-2016 олимпиадаси ғолиби Шаҳобиддин Зоиров биринчи даврада туркманистонлик Гулижоновга қарши рингга кўтарилса, -57 кг вазн тоифасидаги ҳамюртимиз Миразиз Мирзахалилов эса баҳсларга иккинчи даврадан қўшилади. Шунингдек, Бобоусмон Батуров, Санжар Турсунов ҳамда Баҳодир Жалолов каби етакчи боксчиларимиз ҳам биринчи даврадан озод этилган.

Қуръа натижалари қуйидагича кўриниш олди:

-52 кг: Шаҳобиддин Зоиров – Гулижанов (Туркманистон)

-57 кг: Миразиз Мирзахалилов – Де Андраде (Бразилия)/Иванов (Польша)

-63 кг: Элнур Абдураимов – Бен Базиз (Жазоир)

-69 кг: Бобоусмон Батуров – Аррегуи (Аргентина)/Миккалеф (Черногория)

-75 кг: Фанат Қаҳрамонов – Даваасурен (Мўғулистон)

-81 кг: Дилшодбек Рўзметов – Нармандах (Мўғулистон)

-91 кг: Санжар Турсунов – Хулио Бланко (Колумбия)/Тейшейра Да Сильва (Бразилия)

+91 кг: Баҳодир Жалолов – Рогава (Украина)/Рамазон Пурделавар (Эрон)

Германияда ўтказилган сўнгги жаҳон чемпионатида -69 кг вазн тоифасида ҳамюртимиз Шаҳрам Ғиёсов олтин медалга сазовор бўлганди. 

4697