Ўзбекистон амалдорлари мактабда дарс ўтишди (фото)

Бугун, 4 сентябрь куни республикадаги барча олий таълим муассасаларида янги ўқув йили “Мустақиллик дарслари” билан бошланди. Вилоят ҳокимлари, сенаторлар мактабларда дарс ўтгани ҳақида хабар ва суратлар ижтимоий тармоқда эълон қилинди.

23 август куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган видеоселекторда вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари ҳамда бошқа раҳбарлар мактабларга бориб, дарс бериш тартибини жорий этиш топширилганди.

Хўш, ким, қаерда, қайси фандан дарс ўтди? 

Олий ва ўрта махсус таълим вазири Ином Мажидов ўзи таҳсил олган республика физика-математика мактаб-интернати - ҳозирги ЎзМУнинг С.Сирожиддинов номидаги академик лицейининг биринчи босқич ўқувчилари билан учрашди.

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шуҳрат Содиқов Тошкентдаги Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ахборот технологиялари ва коммуникациялари фанларини чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактабда илк ўқувчилар билан учрашди.

Ўзбекистон Маданият вазири Бахтиёр Сайфуллаев ўзи ўқиган Мирзо Улуғбек номидаги ихтисослаштирилган мактабга борди.

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов Тошкент шаҳри, Учтепа туманидаги 238-умумтаълим мактабига ташриф буюрди.

Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Андижон шаҳридаги 1440 ўринли 18-умумтаълим мактабида ўқувчиларга дарс ўтди

Сирдарё вилояти ҳокими Ғофиржон Мирзаев Сардоба туманидаги 8-мактабнинг 11-“А” синфида янги ўқув йилининг илк – “Мустақиллик” дарсини ўтди.

Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев Фарғона шаҳридаги 10-умумтаълим мактабида мустақиллик дарсини ўтди.

Қашқадарё вилояти ҳокими Зафар Рўзиев Косон туманидаги 62-мактабда Мустақиллик дарсини ўтди.

Наманган вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров Чортоқ туманидаги ўзи таълим олган 9-умумтаълим мактабининг 9-синфида “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” шиори остидаги мустақиллик дарсини ўтди

Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Салиев Жиззах шаҳридаги Ҳ.Олимжон ва Зулфия номидаги она тили ва адабиёт фанини чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб-интернатидаги “Билимлар куни” тадбирида иштирок этди.

Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Артикходжаев ўзи ўқиган Шайхонтоҳур тумани, Ҳувайдо маҳалласидаги 169-мактабга бориб, “Билимлар куни”га бағишланган тантанали тадбир ва “Мустақиллик дарс”ларида  иштирок этди.

Навоий вилояти ҳокими Қобул Турсунов Кармана туманидаги ўзи таҳсил олган 21-умумий таълим мактабида бўлиб, таълим масканига илк қадам қуйган болажонларга “Президент совғаси”ни тантанали топширди ҳамда 11-синф ўқувчиларига дарс ўтди.

Бухоро вилояти ҳокими Ўктам Барноев ўзи таълим олган Қоракўл туманидаги 15-сонли умумтаълим мактабида янги ўқув йили бошланиши билан ўтказилган ана шундай тадбирда иштирок этди

Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Рустам Холматов Қибрай туманидаги 4-умумтаълим мактабида ўқувчи-ёшларга “Мустақиллик дарси”ни ўтди.

4684