Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон Мўғилистонга мева-сабзавот ва автомобиллар етказиб беради
19.04.2018 14:29,  
8

Ўзбекистон Мўғилистонга автомобил ва мева-сабзавот маҳсулотлари етказиб беради. Ўзбекистоннинг қароргоҳи Пекинда жойлашган Монголиядаги элчихонаси ташаббуси билан қатор шартнома ва келишувлар имзоланди.

Хабар қилинишича, Ўзбекистоннинг Монголиядаги элчиси Бахтиёр Саидовнинг ушбу мамлакат ҳукумати вакиллари билан учрашувида ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинган. Учрашувда Монголиянинг йирик компаниялари вакиллари иштирок этган. Музокаралар натижасида Мўғилистоннинг "Номин Холдинг" компанияси делегацияси Ўзбекистонга ташриф буюрди.

Ташриф давомида делегация Ўзбекистоннинг турли вилоятларидаги саноат корхоналарида бўлди. "Ўзавтосаноат" компанияси раҳбари Умид Салимов билан учрашувда Монголияга ўзбек автомобилларини етказиб бериш бўйича битим имзоланди.

Бундан ташқари, "Ўзбекозиқовқатхолдинг" вакиллари билан учрашувда Мўғилистон делегациясига Ўзбекистоннинг биологик соф маҳсулотлари намойиш этилди. Якунда "Ўзагроэскпорт" ва "Номин Холдинг" компаниялари ўртасида Мўғилистонга 10 миллион долларлик қуритилган мева ва сархил мева-сабазвотлар етказиб бериш бўйича шартномалар имзоланди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан