Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ошишда давом этмоқда

Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ошишда давом этмоқда

Ўзбекистон Марказий банки 2016 йил 25 октябрдан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматларини белгилади.

Унга кўра, 1 АҚШ доллари 3083 сўм 96 тийин этиб белгиланди. Бу 18 октябрдаги курсга нисбатан 18 сўм 61 тийинга кўп.

2016 йил 25 октябрдан эътиборан 1 евро қиймати 3388 сўм 35 тийин (18 октябрдаги курсга нисбатан 9 сўм 51 тийин арзон), 1 Хитой юани 455 сўм 30 тийин (18 октябрдаги курсга нисбатан 1 тийин арзон), 1 Россия рубли эса 49 сўм 38 тийин (18 октябрдаги курсга нисбатан 72 тийин қиммат) этиб белгиланган.

2698