Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда сел хавфи энг юқори бўлган вилоятлар маълум бўлди
26.03.2019 12:29,  
37

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати маркази хавфли гидрометеорологик ва геологик вазиятлар юз бериши мумкин бўлган ҳудудлар бўйича тадқиқот ўтказди. Олинган маълумотлар сел хавфи нисбатан юқори бўлган ҳудудларни аниқлаш имконини берди, деб хабар қилди ЎзА.

Олинган маълумотларга кўра, сел – бу кичик тоғ кўллари ҳавзаларида тўсатдан юзага келувчи юқори концентрациядаги минерал зарралар, тошлар ва тоғ жинслари қолдиқларининг юқори суръатдаги оқими ва одатда жала ёғингарчиликлари ёки қорларнинг шиддатли эриши билан кузатилади. Бу ҳодиса турар жойлар, инфратузилма объектларига катта зарар етказиши, инсон ҳаётини хавф остига қўйиши мумкин.

Ҳозирги кунда Ўзбекистоннинг деярли барча тоғ ва тоғолди ҳудудлари сел хавфи юқори бўлган ҳудудлар ҳисобланади. Бунда, айниқса, Фарғона водийси мазкур ҳодиса хатари остидадир. Бундан ташқари, Наманган, Фарғона вилоятлари, ундан сўнг Сурхондарё, Тошкент, Самарқанд ва Қашқадарё вилоятлари ҳам сел хавфи нисбатан юқори вилоятлар деб топилди.

Сел оқимининг ҳалокатли оқибатларини камайтириш мақсадида ФВВ томонидан селга қарши гидротехника иншоотлари, селларни ажратувчи, ушлаб қолувчи ва сақлаб қолувчи объектлар қуриш ишлари амалга оширилмоқда. Вазирлик томонидан амалга оширилаётган қияликларга кўндаланг равишда ишлов бериш, тоғ ён-бағирларини поғона-поғона қилиб ишлаш, чопиқ экинлари экилишини тақиқлаш каби ишларни ўз ичига олган агротехник тадбирлар шулар жумласидандир. Ернинг ҳолати ҳам сел оқими хавфли ҳудудларда ҳаракатга келишини қўзғатувчи муҳим омиллардандир. Ернинг ҳолатини яхшилаш ва тоғолди ҳудудларда унинг емирилишини бартараф этиш мақсадида тоғ ён-бағирлари ва дарё ўзани бўйлаб янги ва ўрмон кўчатларини экиш ҳамда мавжудларини соғломлаштириш ишлари амалга оширилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан