Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонлик енгил атлетикачи "Олтин мангуст" ордени билан мукофотланди
12.12.2017 17:19,  
48

Ўзбекистоннинг таниқли енгил атлетикачиларидан бири, баландликка сакраш бўйича спортчи Надия Дусанова халқаро "Олтин мангуст" орденига сазовор бўлди.

Ўзбекистонлик спортчи жисмоний тарбия ва спортнинг ривожланишига қўшган улкан ҳиссаси учун ушбу халқаро мукофот билан тақдирланди.

Надия Дусанова халқаро тоифадаги спорт устаси ҳисобланади. У ўтган йили енгил атлетика бўйича Ҳиндистонда бўлиб ўтган осиё чемпионати, Озарбайжондаги Ислом бирдамлик ўйинлари, Туркманистонда ёпиқ иншоотларда бўлиб ўтган Осиё ўйинларида олтин медалларни қўлга киритган.

Ўтган йили бокс бўйича Олимпия ўйинлари ғолиби Ҳасанбой Дўсматов ва бокс мураббийи Равшан Хаджаев "Олтин Мангуст" халқаро мукофотига лойиқ топилганди.

"Олтин Мангуст" халқаро мукофоти энг яхши юксак натижаларга эришган спортчиларни шарафлаш, спорт ривожига ҳисса қўшган фахрийлар ва сиёсатчиларнинг меҳнатини эътироф эътироф этиш мақсадида "Мангуст" жамоатчилик ташкилоти томонидан таъсис этилган.

Ўтган йиллар давомида бу мукофот билан 80га яқин спортчилар, мураббийлар, спорт ривожига бефарқ бўлмаган сиёсатчилар, тадбиркорлар ва давлат арбоблари мукофотланган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан