Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








ОАВ: Байден Обамага иккинчи президентлик муддатига номзодини қўйиш режаларини очиқлади
19.04.2022 18:19,  
113

Оммавий ахборот воситаларига маълум бўлишича, АҚШнинг амалдаги президенти Жо Байден 2024 йилги навбатдаги сайловларда давлат раҳбари лавозимига қайта сайланиш учун курашмоқчи.

Америка етакчиси Жо Байден АҚШнинг собиқ президенти Барак Обама билан 2024 йилда иккинчи муддатга сайланиш режалари ҳақида гапирди. Бу ҳақда The Hill газетаси хабар бермоқда.

«Байден ўз номзодини қўйишни хоҳлайди ва у буни ҳаммага очиқ билдиради», деди Байден-Обама суҳбатлари мазмунидан хабардор манба. Газетанинг суҳбатдошига кўра, Байден энг юқори рейтингига эга бўлмаганига қарамай, иккинчи муддатга номзодини қўймоқчи, чунки у республикачи вакил Доналд Трампни мағлуб этиши мумкин бўлган демократ номзод бўлиб қолмоқда.

Қайд этилишича, Байден АҚШ тарихидаги энг кекса президент ҳисобланади. 2021 йил бошида лавозимга киришганида у 78 ёшда эди. Агар сиёсатчи ҳақиқатан ҳам президентликка номзодини қўйган ва сайловда ғалаба қозонган бўлса, иккинчи муддат бошида у 82 ёшга тўлади. АҚШда президентлик муддати 4 йил эканлигини ҳисобга олсак, Байден 86 ёшгача давлат раҳбари лавозимини эгаллашда давом этади.

АҚШда навбатдаги президентлик сайловлари 2024 йилнинг ноябрига белгиланган.

Аввалроқ Американинг собиқ етакчиси Доналд Трамп уларда иштирок этиши мумкинлигини тан олганди. Шимолий Каролинада тарафдорлари билан суҳбатда сиёсатчи учинчи марта президентлик учун кураш олиб боришига тўғри келиши мумкинлигини айтди.

Ўтган ҳафта АҚШ Конгресси Вакиллар палатасида республикачи конгрессменлар Байденни муваффақиятсиз иммиграция сиёсати учун импичмент эълон қилишга чақирган эди.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан