ОАВ: Навалнийни иккинчи марта заҳарлаш режаси чиппакка чиқди

ОАВ: Навалнийни иккинчи марта заҳарлаш режаси чиппакка чиқди

Россия давлат хавфсизлик хизмати вакиллари мухолифат лидери Алексей Навалнийни Берлинга учишидан олдин уни  заҳарламоқчи бўлди, дея ёзмоқда «Times» нашри ўз манбасига асосланиб.

«Парвоз олдидан Президент Владимир Путиннинг ашаддий танқидчисини заҳарнинг иккинчи дозаси билан ўлдиришга уринишди», - дея тафсилотларни очиқлаган манба. Аммо бу сафар Навалний хавфдан қутулиб қолган. 

«Навалний иши»

Россиянинг амалдаги ҳукумати ва президентининг ашаддий танқидчиси бўлган Алексей Навалний шу йилнинг 20 августда Томскдан Москвага қайтаётганда бетоб бўлиб қолганди. Сўнгра у Германияга жўнатилди, у ерда деярли тузалди.

Алексей Навалний Корррупцияга қарши кураш фонди раҳбари ва интернетда кўп миллионлик аудиторияга эга блогер ҳам саналади.