ОАВ: Танзанияда авж олган номаълум касалликдан 15 киши вафот этди

ОАВ: Танзанияда авж олган номаълум касалликдан 15 киши вафот этди

Танзанияда номаълум инфекцияни юқтириб олиш оқибатида камида 15 киши вафот этди ва 50 дан ортиқ одам касалхонага ётқизилди, деб ёзади «РБК». Бу ҳақда Africa Feeds нашри мамлакат соғлиқни сақлаш органлари вакилларига таяниб хабар берган.

«Бу касаллик ҳозирча кенг тарқалмаган, унинг авж олиши фақат битта маъмурий округда юз берди, у ерда одамлар қон қусиб, вақтида касалхонага олиб борилмаганлари ўла бошлади», — деди Мбея вилояти Чуня округи бош шифокори Фелиста Кисанду.

Унинг сўзларига кўра, дастлабки текширув кўрсатишича, асосан эркаклардан иборат бўлган беморлар ошқозон яраси ва жигар касалликларидан азоб чеккан.

Mwananchi нашри қайд этишича, Танзания соғлиқни сақлаш вазири минтақага экспертлар гуруҳини юборган. Олимлар касалликнинг авж олиш сабабларини ўрганиши ва тадқиқот учун намуналар олиши керак.