Ямайка раҳбарияти Буюк Британия қироличаси Елизавета II ни Кариб денгизи давлати раҳбари мақомидан маҳрум қилиб, қонунчиликка ўзгартириш киритмоқчи. Бу ҳақда пайшанба куни The Gleaner нашри хабар берди.
Унинг сўзларига кўра, бош вазир Эндрю Холнесс бу ниятини Ямайкага расмий ташриф билан келган қироличанинг набираси Кембриж гертсоги Уилям билан учрашувда маълум қилган. «Биз олға интиляпмиз ва мустақил, ривожланган ва фаровон давлат сифатидаги асл амбицияларимизни имкон қадар тезроқ рўёбга чиқариш ниятидамиз», — деди бош вазир.
Қироллик оиласи аъзосининг ташрифи мустамлакачиликка қарши норозиликларни келтириб чиқарди, унинг иштирокчилари Буюк Британиядан қуллик учун товон тўлашни ва Ямайкани республикага айлантиришни тезлаштиришни талаб қилишди.
Давлат бошлиғи Буюк Британия қироличаси Елизавета II бўлиб, у мамлакат бош вазирининг тавсиясига кўра тайинланадиган генерал-губернатор томонидан тақдим этилади.