“Сариқ” ҳудудларда очиқ ҳаводаги ресторан, кафе, ошхона фаолиятига рухсат берилади

“Сариқ” ҳудудларда очиқ ҳаводаги ресторан, кафе, ошхона фаолиятига рухсат берилади

Республика махсус комиссиясининг қарори билан, 2020 йил 5 июндан бошлаб қуйидагиларга рухсат берилади:

“Сариқ” ҳудудларда:

- меҳмонхоналар, санаторийлар, пансионатлар, болалар оромгоҳлари, меҳмон уйлари, пляжлар, бошқа дам олиш масканлари ва жойлаштириш воситалари фаолиятига (хостеллар бундан мустасно); 

- уй меҳмонхоналари ва солиқ органларида рўйхатдан ўтган дала ҳовлилар (дачалар) фаолиятига (фақат оилавий меҳмонларга хизмат кўрсатиш учун);

- меҳмонхоналар, санаторийлар, пансионатлар, болалар оромгоҳлари, меҳмон уйлари, пляжлар, бошқа дам олиш масканларида жойлашган ҳамда очиқ ҳавода хизмат кўрсатувчи умумий овқатланиш объектлари (ресторан, кафе, ошхона, чойхона) фаолиятига рухсат берилади.