«Одам анатомияси» китобини чоп этишда қатор қонун талабларини бузган Бухоро тиббиёт институтига қарши иш қўзғатилди

«Одам анатомияси» китобини чоп этишда қатор қонун талабларини бузган Бухоро тиббиёт институтига қарши иш қўзғатилди

27 март куни «Troll.uz» блогининг муаллифи Умид Ғофуров Бухоро давлат тиббиёт институти «Одам анатомияси. Атлас» китобининг харидида давлат харидлари тўғрисидаги қонунларни бузган бўлиши мумкинлиги ҳақида видео эълон қилган эди. Монополияга қарши курашиш қўмитаси мазкур ҳолат бўйича ўрганиш ишларини ўтказган бўлиб, унда «Давлат харидлари тўғрисида» ва «Рақобат тўғрисида»ги қонун талаблари бузилганини аниқланди.

Хусусан, танлов савдоларида уч томонлама келишув борлиги маълум бўлган. Булар:

Махсус ахборот порталида жойлаштирилган дастлабки тижорий таклифларга кўра, Bitubi Grupp МЧЖ 933 дона «Одам анатомияси. Атлас» китоблари учун 382,5 миллион сўм билан, «Бухоро Шарқ» МЧЖнинг эса 373,6 миллион сўм билан ўз таклифларини тақдим этган.

Шунга қарамай, 933 дона китобнинг умумий нархи 373,6 миллион сўмга харид қилиш учун шартнома Bitubi Grupp МЧЖ билан тузилган. Ўрганиш давомида махсус ахборот порталидаги маълумотлар Bitubi Grupp’нинг таклифи – 373,6 миллион сўмга, «Бухоро Шарқ»нинг таклифи эса 382,5 миллион сўмга алмаштирилгани маълум бўлган.

«Рақобат тўғрисида»ги қонуни талабига мувофиқ савдоларнинг битта ёки бир нечта иштирокчисига савдоларда қатнашиш учун имтиёзли шарт-шароитлар яратиб бериш мумкин бўлмаса-да, буюртмачи «Одам анатомияси» китобининг Шуҳрат Тешаев ва Елена Харибова томонидан ёзилганини харид қилишга эълон берган. Иккала муаллиф ҳам Бухоро тиббиёт институти ходими ҳисобланади.

Мазкур китоблар харидини ўрганиш жараёнида, олдинги ўтказилган аукционларда №5113538-сонли лоти билан «Қурилиш Таъмир Савдо» МЧЖ, №5121356-сонли лот билан «Global Bahodir Trast» МЧЖ ғолиб деб топилган. Аммо китоб етказиб беришни имкони бўлмагач, ўзаро келишувга кўра, шартномалар бекор қилинган. Аниқланишича, китобни айнан Bitubi Grupp МЧЖ чоп этган.

Ўрганиш якунларига кўра, Монополияга қарши курашиш қўмитаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармасининг Махсус комиссияси томонидан Бухоро тиббиёт институтига қарши иш қўзғатиб, унга кўрсатма берилган.