Одамлар ит ва мушукларини коронавирусдан қандай «ҳимоя қилмоқда»? (фото)

Одамлар ит ва мушукларини коронавирусдан қандай «ҳимоя қилмоқда»? (фото)

Дунёда коронавирусни юқтирганлар сони 100000 дан ошиб кетди. Коронавирус юқтирган уй ҳайвонлари ҳақида ҳали бирон маълумот чиқмади. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳам коронавирус одамдан ҳайвонга юқиши исботланмаганини тасдиқлади.

Шундай бўлса-да тиниб-тинчимаган одамлар - ўз ит ва мушукларига муҳаббатли кишилар турли-туман ҳимоя воситалари билан уй ҳайвонларини ҳимоялашга уринишмоқда.

Машҳур Хитой онлайн савдо майдончасида уй ҳайвонларини ҳимоя қилишнинг турли воситалари сотувга қўйилган.

«Газета.Ru» шу мавзудаги фотоларни тўплади.