Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Одил Аҳмедов Осиё кубогидан сўнг ОФК томонидан жазоланди
1.02.2019 20:02,  
12

Осиё футбол конфедерацияси тартиб-интизом ва этика қўмитаси (AFC) Ўзбекистон терма жамоаси сардори Одил Аҳмедовни Осиё кубогининг нимчорак финал босқичи доирасида бўлиб ўтган Австралия-Ўзбекистон ўйинидан кейин флэш-интерьюга келмаганлиги учун 10 минг доллар миқдоридаги жаримага тортди, деб хабар қилди AFC расмий сайти.

Осиё кубогининг плей-офф баҳсида Ўзбекистон жамоаси пенальтилар сериясида 2:4 ҳисоби билан имкониятни бой бериб қўйган эди. Одил Аҳмедов майдонда 120 дақиқа сардорлик боғичини тақиб, тўп сурган эди. Ўйин якунидан сўнг футболчи турнир қонун-қоидаларига кўра бўлиб ўтиши шарт бўлган флэш-интервьюга келмаган.

ОФК қўмитасининг қарорига кўра, Аҳмедов 10 минг доллар миқдорда жарима тўлаши шарт. Ушбу сумма 30 кун ичида ОФК ҳисоб-рақамига ўтказилиши лозим. 

Таъкидланишича, Одил Аҳмедов яна бир марта шундай қоидабузарликка йўл қўйса, бундан ҳам жиддийроқ жазога тортилиши мумкин.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан